20 июндан академик лицейларга қабул бошланади

▶️ Жорий йил 20 июндан академик лицейларда 2021/2022 ўқув йили учун ўқувчиларлардан ҳужжатларини қабул қилиш бошланади.

🔘 Ўқувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар академик лицейларда ташкил этилган Маслаҳат кенгашларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

✔️ таълим йўналиши, ўқув тили, шакли кўрсатилган ариза (чет тилидан саралаш имтиҳони топшириш белгиланган йўналишларда аризада қайси чет тилидан саралаш имтиҳонни топшириш ҳамда имтиҳонни ўтказиш қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);

✔️шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт/ID-карта) нусхаси;

✔️3,5х4,5 см ўлчамдаги 6 та рангли фотосурат (оқ фонда).

▪️ Бундан ташқари ҳужжатларни litsey.edu.uz портали орқали юртимиздаги академик лицейларга ўқувчилар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича онлайн топширишлари ҳам мумкин бўлади.

☝️Ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар, мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги диплом, сертификат, гувоҳнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам топширадилар.

🔚 Ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этад